Роналдунинг “Ал-Наср”да қолишига сабаб аниқ бўлди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Про лигасидаги фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар “Ал-Наср” Роналдунинг маошини оширсагина, португалиялик ҳужумчи жамоада қолиши мумкин. Шунингдек, “Ал-Ҳилол” ҳам форвард учун таклиф билан чиқишга тайёр. Клуб раҳбарлари Неймарнинг фойдаси тегмагач, Криштиануни жамоага олиб келиш ниятида. “Ал-Ҳилол” Роналдуга бразилияликнинг маошидан кўра, 2 баробар кўпроқ маош таклиф қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, Роналдунинг “Ал-Наср”даги маоши йилига 211 миллион долларни ташкил этади. 39 ёшли футболчи Саудия чемпионати вакилига 2023 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Криштиану жамоа сафида умумий 90 та ўйинда майдонга тушиб, 81 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Роналду 75 миллион еврога самолёт сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Криштиану Роналду Португалия Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг