Роналду ЖЧ-2030 учун Саудия элчиси вазифасини бажармайди
Спорт
−
11 Январь 2023
8421Саудиянинг "Ал-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг 2030 йилги Жаҳон чемпионатига даъвогарлиги учун элчи бўлмайди.
"Ал-Наср" ҳужумчиси Саудия Арабистонига ЖЧ-2030 учун элчилик қилиб берса 200 миллион евро ишлаб олиши мумкин эди.
"Ал-Наср" клуби матбуот хизмати хабар беришича, ОАВда тарқалган хабарлардан фарқли ўлароқ, Криштиану Роналдунинг "Ал-Наср" билан амалдаги шартномаси ЖЧ учун ҳеч қандай мажбуриятларни назарда тутмайди.
"Роналдунинг асосий эътибори "Ал-Наср"даги фаолиятига қаратилади ва жамоадошлари билан ҳамкорликда клуб муваффақият қозонишига ёрдам беради”, дейилади Саудия клуби баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик "Ал-Наср" билан 2,5 йил муддатга шартнома имзолаган ва ҳар мавсум учун тахминан 200 миллион евро маош олади.
LiveБарчаси