Роналду Туркия ва Сурияга ёрдам самолётини жўнатди
Спорт
−
06 Март 2023
9133“Ал-Наср” клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Туркия ва Сурияга вайронкор зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам юкланган самолётни жўнатди. Бу ҳақда “dailymail.co.uk” сайти хабар берди.
Роналду одамлар ҳаётини ўзгартириб юборган фожиадан қаттиқ таъсирланганини айтган. Шунинг учун уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган. Маълум бўлишича, самолёт бортида чодирлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва чойшаблар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида Қаҳрамонмараш, Малатя, Шанлиурфа ва Ғозионтеп вилоятларида юзлаб бинолар қулаб тушди. Аввалроқ, туркиялик футболчиси Мериҳ Демирал Криштиану Роналдунинг футболкасини аукционга қўйиб, тушган маблағни жабр кўрганларга жўнатишини маълум қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача фожиадан 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь