Роналду Тошкентга келадими ёки Қашқадарёга?
Спорт
−
24 Август 2023
15946Бугун, 24 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) гуруҳ босқичига қуръа ташланади.
Бу йилги ОЧЛда Ўзбекистон шарафини 4 та клуб ҳимоя қилади. Мусобақанинг янги мавсумида 40 та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон жамоалари ғарбий минтақада асосан араб клубларига қарши баҳс олиб боради.
Амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” мусобақанинг 1-саватчасидан жой олган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Пахтакор Криштиану Роналду тўп тепадиган “Ал-Наср” билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин. “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” ҳам 1-саватдан жой олгани боис мазкур клублар “шерлар” билан бир гуруҳга тушмайди.
2-саватчадан жой олган Қаршининг “Насаф” клуби эса Неймар тўп тепадиган “Ал-Ҳилол”, Бензема ва Кантеси бор “Ал-Иттиҳод”, шунингдек “Ал-Наср” билан ҳам бир гуруҳдан жой олиши эҳтимоли бор. Ўз навбатида 4-саватчадаги ОКМК ва “Навбаҳор” жамоалари ҳам гуруҳ босқичида “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Наср” ва “Ал-Ҳилол” билан тўқнаш келиши мумкин.
Битта саватчадаги жамоалар ва битта мамлакат клублари гуруҳ босқичида тўқнаш келмайди. Қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
LiveБарчаси