Роналду шокда: ўғли бир ҳафтада 9 млн доллар ишлатди

Спорт

image

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду ўғлининг кредит картасидан фойдаланиб, бир ҳафта давомида 9 миллион доллардан ортиқ маблағни қимматбаҳо буюмларга сарфлаганини аниқлагач, картани блоклаб, унинг ҳисобларига кириш имкониятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, португалиялик футболчи маълум муддат ўғлига ўз кредит картасидан фойдаланишга рухсат берган. Бироқ банк ҳисобварағидаги 1,8 миллион долларлик транзакция Роналдунинг эътиборини тортган.

Шундан сўнг, бошқа харажатлар ҳам текширилган. Айтилишича, ўғли бир ҳафта давомида суперкарлар ва турли қимматбаҳо буюмларга 9 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Ушбу рақамлардан сўнг Роналду ўз жамоасига қўнғироқ қилиб, кредит картасини блоклатгани ва ўғлининг ҳисобларига кириш имкониятини чеклагани даъво қилинмоқда. Бироқ мазкур маълумотлар ҳозирча Криштиану Роналду ёки унинг вакиллари томонидан расман тасдиқланмаган.

Маълумот учун, 16 ёшли Криштиану Роналду Жуниор ҳозирда “Ал-Наср”нинг ёшлар жамоасида ўйнайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг