Роналду Португалия терма жамоасига чақирилади

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Германияда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи учун Португалия терма жамоасига чақирилади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия Арабистони чемпионатида тўп сураётган 38 ёшли Роналду Португалия терма жамоасининг 23 ва 26 март кунлари Лихтенштейн ҳамда Люксембургга қарши ўйинлар учун қайдномасига киритилади. Бу учрашувлар жамоа устози Роберто Мартинес учун Португалия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги дастлабки баҳслар бўлади.

Роналду Португалия термасидаги сўнгги ўйинини Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 чорак финалида Марокашга (0:1) қарши ўтказган эди. Мартинес ҳужумчини терма жамоага чақиришга тайёрлигини маълум қилди.

Роналду жорий мавсум “Ал-Наср” сафида умумий 9 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Ҳозирда “Transfermarkt” портали унинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг