Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Спорт

−

image

Беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда беш дақиқалик видео эълон қилиб, мухлисларга доимий қўллаб-қувватловлари учун миннатдорлик билдирди.

41 ёшли Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги дебютини 18 ёшида, 2003 йил 20 август куни Қозоғистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида (1:0) ўтказган. У мазкур баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушган.

Ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида жами 234 та ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган.

Роналду терма жамоа билан 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у икки марта (2018/2019 ва 2024/2025 йилларда) UEFA Миллатлар лигасида чемпионликни қўлга киритган.

Маълумот учун, 41 ёшли Роналду фаолияти давомида беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, Европа чемпиони ва икки карра Миллатлар лигаси ғолиби бўлган. У миллий терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири ҳисобланади. Ҳужумчи 2022 йил декабридан буён Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп тепмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг