Роналду нега футболдан кетмаяпти?
Спорт
−
09 Июль 2024 15969 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келгусида ўғли билан бирга тўп тепиш нияти борлиги туфайли футболдан кетмаяпти. Бу ҳақда Испаниянинг “Райо Вальекано” ва Руминия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Илдефонс Лима “Relevo”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Гап шундаки, у ўғли билан расмий ўйин ўтказмоқчи ва шунинг учун таслим бўлмаяпти. Бу унинг ҳақиқий мотивацияси”, дейди Лима.
Кичик Криштиану ҳозир 14 ёшда, у Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасида ёшлар жамоасида тўп тепмоқда.
Ўтган мавсумда 39 ёшли Роналду 45 та ўйин ўтказиб, 44 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. У бошчилигидаги Португалия терма жамоаси эса Германияда ўтказилаётган Евро-2024 чорак финалида ўз юришини тўхтатди. Португаллар ярим финалолди ўйинда Францияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь