Роналду фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
23 Ноябрь 2024 9067 1 дақиқа
“Фенербахче” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни Туркия клубига ўтишга кўндирмоқчи. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис ўз ҳамюртига шахсан қўнғироқ қилиб, унга Истанбул клубига ўтиш таклифини бермоқчи.
“Фенербахче” спорт директори Марио Бранко “Ал-Наср” билан Роналдунинг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаган.
Жорий мавсумда 39 ёшли португалиялик футболчи барча турнирларда 15 та учрашувда иштирок этди. У 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Криштиану Роналдунинг “Ал-Наср” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель