Роналду энг қиммат харидини ошкор қилди
Спорт
−
06 Ноябрь 2025 5351 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Пирс Морганга берган сўнгги интервьюсида ўзи сотиб олган энг қиммат буюм ҳақида гапирди. Интервьюда Роналду энг қиммат хариди 13 йил аввал сотиб олган самолёти эканлигини маълум қилди.
“Энг қиммат нарса? Самолёт. Global Express. Уни 13 йил аввал олганман, ўтган йили янгисини сотиб олдим, бироз қимматга тушган”, дейди Роналду.
Роналду ёшлигида қиммат автомобилларни ва ҳашаматли нарсаларни ёқтирганини айтиб, ҳозирда пул у учун унчалик муҳим эмаслигини, бироқ хавфсизлик сабабли самолётдан фойдаланиши зарурлигини таъкидлади.
“Мен оддий одам эмасман. Аэропортларда юришим қийин. Шу боис самолёт мен учун зарурат”, дейди у.
Роналду суҳбат чоғида фаолияти давомида миллиард долларлик даромадга эга бўлганини тасдиқлади.
“Мен қанча пулим борлигини аниқ билмайман, лекин кўп. Миллиардер бўлиш менинг асосий мақсадларимдан бири эди. Футболдаги ягона миллиардер бўлишим мени ажаблантирмайди, чунки рақамлар ёлғон гапирмайди”, дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг бойлиги 1,4 миллиард доллар деб баҳоланиб, футбол тарихидаги биринчи миллиардер сифатида қайд этилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025