Роналду билан рақобат тарихда қолади – Месси

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Криштиану Роналду ва у билан бўлган рақобат ва қарама-қаршилик ҳақида фикр билдирди.

“Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтишини аввалдан билар эди, аммо у жамоага ажойиб тарзда мослашди. Криш ҳеч қандай муаммога дуч келмай, голлар ура бошлади. МЮ Англия Премьер лигасида кутилганидек ўйин кўрсата олмаётган бўлиши мумкин, аммо рақобат юқори бўлган чемпионатда ҳеч қачон осон ўйинлар кафолатланмаган. Декабрдан кейин вазият бошқача бўлиши мумкин”, дейди Месси.

Шунингдек, Леонинг 36 ёшли португалиялик футболчи билан рақобати футбол тарихида қолишини таъкидлади:

“Роналду билан қарама-қаршиликни соғиндимми? Бир лигада ўйнашни тўхтатганимизга анча бўлди. Биз якка тартибда ҳам, жамоавий миқёсда ҳам кураш олиб бордик. Бу иккимиз учун ҳам, мухлислар учун ҳам жуда чиройли саҳна бўлди. У билан рақобатда ўтган йилларимиз футбол тарихида қолади”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ПСЖ, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Реал Мадрид” ва “Атлетико” каби жамоаларни ЕЧЛ фаворитлари қаторида эканини таъкидлаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси Роналду Аргентина Португалия Реал Мадрид

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг