Месси ЕЧЛ фаворитларини айтди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси 2021-22 йилги Чемпионлар лигаси фаворитлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Marca” нашри маълум қилди.

“Ҳамма ПСЖ клубини Чемпионлар лигасининг асосий фаворити, деб айтмоқда. Даъвогарлар қаторида эканлигимизни инкор этмайман, лекин кучли жамоа бўлиш учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ҳа, фаворитлардан биримиз, лекин фақат ўзимиз эмас. “Ливерпуль” бугун жуда яхши формада. Ундан ташқари “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Реал Мадрид” ва “Атлетико” каби жамоалар ЕЧЛда ғолиб чиқишга қодир”, дейди Месси. 

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Париж клуби навбатдаги учрашувини эртага, 24 ноябрь куни UEFA Чемпионлар лигаси доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Маурисио Почеттино Манчестер Сити Месси ПСЖ Ливерпуль Реал Мадрид Ман Сити

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг