Роналду “Ал-Наср”га янги директор олиб келишни сўради
Спорт
−
06 Апрель 2024 5028 1 дақиқа
“Ал-Наср” клуби “Реал Мадрид” собиқ футболчиси Фернандо Йеррони жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис “Ал-Наср” клуби спорт директори бўлиши мумкин. Фернандога таклиф ташаббускори жамоа юлдузи Криштиану Роналду ҳисобланади. 39 ёшли португалияликнинг фикрича Йерро “Ал-Наср”га етишмаётган чемпионликни олиб беришни уддалайди. Ҳозирда Йерро Мексиканинг “Гвадалахара¨ клубида спорт директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, Саудия Арабистони чемпионатининг 27-туридан сўнг “Ал-Наср” 62 очко жамғарган ҳолда пешқадам “Ал-Ҳилол”дан 12 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда. Роналду эса 25 та ўйинда 29 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025