Роналду “Ал-Наср”га ўз талабларини қўйишни бошлади

Спорт

image

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Порту" клуби ҳимоячиси Пепени ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Манбага кўра, Роналду ҳозирги клубида собиқ жамоадошларидан бири бўлишини хоҳлайди. Португалиялик ҳужумчи ҳаттоки илк музокаралар чоғида ҳам "Ал-Наср" раҳбарияти билан Пепе номзодини муҳокама қилган. Ҳозирда Саудия клуби Пепени асосий трансфер мақсадларидан бирига айлантирган.

Маълумот учун, Роналду ва Пепе "Реал Мадрид" клубида бирга тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ал Наср”га 2022 йилнинг декабрь ойи охирида келиб қўшилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2,5 йилга мўлжалланган бўлиб, у мавсумига 200 миллион евро маош олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Al-Nasr

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг