Роналду ҳам Месси каби шахсий қўриқчи ишга олди
Спорт
−
19 Апрель 7442 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду шахсий хавфсизлигини кучайтирди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Роналдунинг бу қарорга келишига футболчига ижтимоий тармоқларда таҳдидлар келиб тушгани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, Роналду ва унинг оиласи Саудия Арабистонида эканлиги тахмин қилинган гуруҳ томонидан талончилик ва “шантаж” қилиш билан таҳдид қилинган. Шу сабабли футболчи ўзининг шахсий қўриқчиси сифатида ҳарбий амалиётларда юқори тажрибага эга собиқ португалиялик аскар Мигель Виазни ишга олди.
Маълумот ўрнида, жаҳон футболи юлдузи Лионель Месси ҳам ўз шахсий қўриқчисига эга ва унинг исми Яссин Чеуко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Роналду кино соҳасига ҳам қадам ташлагани ҳақида хабар берилган эди.