Роналдиньо ва Ибрагимович асрнинг топ-100 спортчиси сафига кирди
Спорт
−
17 Июль
3278Собиқ футболчилар бразилиялик Роналдиньо ва швециялик Златан Ибрагимович XXI асрнинг энг яхши 100 нафар спортчиси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Роналдиньо фаолияти давомида ПСЖ, “Барселона” ва “Милан” клубларида ўйнаган. Умумий ҳисобда футболчи фаолиятини якунлаган 2018 йилга келиб 549 та ўйин ўтказиб, 198 та гол урган ва 168 та голли узатмани амалга оширган. Роналдиньо “Олтин тўп” соҳиби, шунингдек, Жаҳон чемпионати, Америка кубоги, Европа Чемпионлар лигаси, Испания ва Италия чемпионатлари ғолиби ҳисобланади.
Ибрагимович 2023 йилнинг ёзида фаолиятини якунлади. Бу вақтга келиб у 827 ўйин ўтказиб, 496 гол урган ва 202 голга ассистентлик қилган. 42 ёшли футболчи бешта Италия чемпионлиги, тўртта Франция чемпионлиги ва бир марта Испания чемпионлигини қўлга киритган. Европа саҳнасида эса Златан Европа Лигаси ва UEFA Суперкубогини юта олган.
LiveБарчаси
29 Октябрь