Роналдиньо Ямални мақтади

Спорт

image

2005 йилги “Олтин тўп” соҳиби, “Барселона”нинг бразилиялик собиқ футболчиси Роналдиньо каталонияликларнинг 17 ёшли вингери Ламин Ямаль ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ламин жуда истеъдодли, қобилиятли футболчи. Унинг ранг-баранг ўйинини томоша қилиш менга ёқади”, дейди Роналдиньо .

Жорий мавсумда 17 ёшли Ямаль барча турнирларда 40 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Роналдиньо Ламин Ямаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг