Романо Зиданнинг кейинги иш жойини эълон қилди

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция миллий  терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Романонинг айтишича, Зиданнинг келажаги борасида турли миш-мишлар тарқалаётган бўлса-да, ҳозирча вазият ўзгармаган.

“Зинедин Зидан атрофида “Реал Мадрид”да ҳам, бошқа жойларда ҳам доим кўплаб миш-мишлар юради. 2025 йил декабрь ойида Зидан “Реал” билан боғлангани ҳақида гап-сўзлар чиққанди. Ўшанда айтганимдек, агар Хаби Алонсо кетса, асосий номзод сифатида Арбелоа кўрилади ва ҳозирча у клуб тизимида қолмоқда. Зиданга келсак, менинг маълумотларимга кўра, у ва Франция футбол федерацияси ўртасида Жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоани қабул қилиб олиш бўйича оғзаки келишув мавжуд.

Ҳозирда барча эътибор Жаҳон чемпионатига қаратилган. Мен Дешамга, федерацияга ва француз футболчиларига катта ҳурмат билан қарайман. Турнир ҳали олдинда, бироқ мундиалдан кейин Зидан мураббийлик фаолиятига қайтиб, миллий жамоа бошқарувини қўлга олиши кутилмоқда.

Бироқ яна бир бор таъкидлайман: бу ҳозирча фақат оғзаки келишув. Футболда ҳужжатлар имзоланмагунча ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Айниқса, мураббийлар масаласида. Ҳозирча вазият Жаҳон чемпионати якунигача кутилаётган оғзаки келишув даражасида қолмоқда”,  дейди Романо ўз подкастида.

Маълумот учун, 53 ёшли Зидан 2021 йилнинг июнь ойида “Реал Мадрид” бош мураббийлигидан кетган ва шундан бери расмий равишда бирор жамоани бошқармаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Зинедин Зидан Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг