“Рома” Шомуродовнинг асосий рақобатчисини сотмоқчи
Спорт
−
14 Июнь 9578 1 дақиқа
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сурадиган Италиянинг “Рома” клуби жамоанинг украиналик ҳужумчиси Артём Довбикни трансферга қўйди. Бу ҳақда “Calcio in Pillole” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Рим клубининг янги бош мураббийи Жан Перро Гаспирини 27 ёшли футболчига ишонч билдирмаяпти. Мураббий ҳужум чизиғи футболчиларидан кўпроқ ҳаракатчанлик ва прессингда фаол иштирокни кутмоқда.
Трансфер борасида Бундеслига ва Премер-лига клублари билан дастлабки алоқалар ўрнатилган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Довбик А Серияда “Рома”нинг энг яхши тўпурарига айланган – у 32 ўйинда 12 та гол урган. Довбик ўтган йили Рим клубига ўтишдан аввал Испаниянинг “Жирона” жамоасида тўп сурган ва 2023/24-йилги мавсумда Ла Лигада 36 та ўйинда 24 та гол киритган.
Live
Барчаси