“Рома” Шомуродовни ижарага бермоқчи
Спорт
−
09:19
4864Римнинг “Рома” клуби ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ижарага бермоқчи. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли ҳужумчи “Эмполи” клубига ижара асосида ўтишга яқин. “Эмполи” анчадан бери ўзбекистонлик футболчи хизматларига қизиқиб келмоқда, шунингдек, Шомуродов жорий мавсум Рим клуби устози Кладуио Раньерининг режаларидан ўрин олмаган.
“Эмполи”дан ташқари “Кальяри”, “Парма” ва “Венеция” клублари ҳам Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, Шомудоров “Рома” сафида жами 62 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голга ҳаммуаллифлик қилди. “Transfermarkt” томонидан 4 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчининг “бўрилар” билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Кальяри” Шомуродовга жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь