“Рок-н-ролл қироличаси” Тина Тёрнер вафот этди

Маданият-санъат

image

Афсонавий америкалик қўшиқчи Тина Тёрнер кеча, 24 май куни Швейцариядаги уйида узоқ давом этган касалликдан сўнг 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Сўнгги йилларда у соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Юлдузнинг ўлимига ичак саратони сабаб бўлган. Унга 2016 йилда саратон касаллиги ташхиси қўйилган. Уч йил олдин ижрочи инсультни бошидан кечирган.

“Мусиқаси ва ҳаётга бўлган чексиз иштиёқи билан у бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни тўплади ва келажакдаги юлдузларни илҳомлантирди. Бугун биз буюк совғани – ўз мусиқасини мерос қилиб қолдирган азиз дўстимиз билан хайрлашамиз”, дейилади хабарда.

Тинанинг юлдузли карьераси 1960 йилларда бошланган ва у ўзининг биринчи Grammy мукофотини 1972 йилда Creedence Clearwater Revival гуруҳининг Proud Mary қўшиғининг асл муқоваси учун биринчи саҳна шериги ва турмуш ўртоғи Ике ((Ike & Tina Turner) билан дуэтда олган. Ўз карьерасида Тина жами 12 та Grammy мукофотига сазовор бўлган. Унинг Рио-де-Жанейродаги концерти 180 мингга яқин томошабинни тўплади ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

“Рок-н-ролл қироличаси” дея ном олган актрисанинг карьераси 60 йилдан ортиқ давом этган бўлиб, у ўнлаб хитлар, миллионлаб сотилган альбомлар ва машҳур мусиқа тарихига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Тина Тёрнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг