Родригога Саудия клуби катта маош таклиф қилди
Спорт
−
11 Февраль 2025 2653 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Родриго Гоес Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Ҳилол” бразилиялик футболчига 140 миллион евро маош таклиф қилмоқда, бироқ Родриго Мадридни тарк этиш ниятида эмас.
“Мен таклифлар ҳақида кўп нарса билмайман, менинг агентим бўлган отам билиши керак. Мадридда жуда бахтлиман. Мен жуда хурсандман ва бу ерда узоқ йиллар қолишни истайман ва клубдан миннатдорман. Клубда таклифлар бор ёки йўқлигини билмайман”, дейди Родриго.
Жорий мавсумда Родриго барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” устози Карло Анчелотти клуб ҳужумчиларидан, жумладан Родригодан ҳам норози эканлиги хабар қилинганди.
Live
Барчаси