Родриго учун курашга яна бир инглиз гранди қўшилди 

Спорт

image

Сўнгги пайтлар “Реал Мадрид”нинг режаларига киролмай қолгани айтилаётган Родриго “Манчестер Сити” эътиборига тушди. Авлодлар алмашинувини бошдан кечираётган “шаҳарликлар” бироз ҳувуллаб қолган қанотини бразилиялик ҳужумчи билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда Фабрицио Романо X саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола яқинда жамоани тарк этган Грилиш ва кетиши аниқ бўлиб қолган Савиньо ҳамда Макатилар ўрнига Хаби Алонсонинг келгуси режаларига киролмаётган “қироллик клуби” аъзоси Родригони олиб келишни режалаштирган. “Реал” ҳам бу трансфердан манфаатдор, яъни “Сити” бразилиялик вингер учун тахминан 100 млн евро тўлайдиган бўлса, футболчи қўйиб юборилади. 

Маълумот учун, Родриго ўтган мавсум “Реал” сафида ҳозирда унга терма жамоада мураббийлик қилаётган Карло Анчелотти қўл остида 54 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Родригога яна бир инглиз топ клуби – “Тоттенҳем” ҳам қизиқиш билдириб турган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Родриго “Манчестер Сити” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг