Родри белидан операция қилинади

Спорт

image

Испания терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри белидан операция қилинади. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча футболчининг қачон майдонга қайтиши аниқ эмас. 30 ёшли Родри 2019 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунга қадар Испаниянинг “Атлетико Мадрид” ва “Вильярреал” клубларида ҳам фаолият юритган.

Испаниялик ярим ҳимоячи “Манчестер Сити” сафида тўрт марта Англия Премьер-лигаси, уч марта Англия Лига кубоги, икки марта Англия кубоги, икки марта UEFA Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Англия Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Испания терма жамоаси билан эса у 2026 йилги Жаҳон чемпионати, 2024 йилги Европа чемпионати ва 2023 йилги Миллатлар лигасида бош совринни қўлга киритган.

Родрининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2026-2027 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг