Римда Украинага 10 млрд евро ваъда қилишди
Олам
−
10 Июль 3048 2 дақиқа
10-11 июль кунлари Римда бўлиб ўтаётган Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш бўйича 4-халқаро конференция иштирокчилари Киевга ёрдам бериш учун 10 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни Италия Бош вазири Жоржия Мелони маълум қилди.
“Ўйлайманки, биз бугун эришган натижамиз – мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, маҳаллий ҳокимият органлари, бизнес сектори ва фуқаролик жамияти билан фахрланишимиз керак. Бугунги конференцияда биргаликда биз 10 миллиард евродан ортиқ мажбуриятларни олдик”, деди Мелони.
Жоржия Мелони россиялик ҳарбийлар томонидан Украина черковлари ва музейлари вайрон қилинганини кескин танқид қилди.
“Бу маданий қадриятлар умумий Европа меросининг бир қисмидир ва қайта тикланади”, деб ваъда берди Италия Бош вазири.
Ўз навбатида, 10 июль куни Европарламентдан ишонч вотумини олган Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам Украинага ҳар томонлама молиявий ёрдам ваъда қилган эди.
“Украина мудофаа саноати ўз салоҳиятининг атиги 60 фоизида ишламоқда”, дея қўшимча қилди у.
Фон дер Ляйен Европа компаниялари унга капитал билан ёрдам бериши мумкинлигига ишонч билдирди. У Украинани қайта тиклаш бўйича янги Европа жамғармаси ташкил этилишини эълон қилди. Фонд хусусий маблағларни жалб қилиши керак.
Римдаги конференцияда иштирок этаётган Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларини дронларни яратиш ва ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга чақирди.
“Бу олдинги чизиқни ушлаб туришга ва Россия ҳарбий объектларига ҳужум қилишга ёрдам беради”, деди Зеленский.
У яна музлатилган Россия давлат активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланишга чақирди.
“Киев келаётган қиш учун энергия таъминоти ва ҳаво мудофаасини таъминлаш учун халқаро ёрдамга муҳтож”, дея қўшимча қилди Украина давлати раҳбари.
Римдаги конференцияда 20 дан ортиқ ҳукумат ва 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этмоқда. Бир кун аввал Италия пойтахтида Европа учун Жаҳон иқтисодий комиссияси шафелигида UN4UkrainianCities (“Украина шаҳарлари учун БМТ”) ташаббуси доирасида Харьков ва Николаевни жонлантириш лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди. Форумда Харьков мэрлари Игорь Терехов ва Николай Олександр Сенкевич, шунингдек, халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этди.
Live
Барчаси