Рим Папаси дунё давлатларига мурожаат билан чиқди
Олам
−
04 Март
14232Шифохонадан чиққан Рим Папаси Франциск дунёни умумий қуролсизланишга чақириб, буни халқаро ҳамжамиятнинг маънавий бурчи деб атади. У бу ҳақда кеча 3 март куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонидаги анъанавий якшанба маърузасида айтиб ўтган.
"Ҳарбий харажатларга шунчалик кўп маблағ сарфланмоқдаки, ҳозирги вазият туфайли улар янада ортмоқда. Халқаро ҳамжамият қуролсизланиш мажбурият, маънавий бурч эканлигини тушунади, деб умид қиламан”, деган у.
Францискнинг қўшимча қилишича, қўрқув мувозанатидан ишонч мувозанатига ўтиш учун буюк халқлардан жасорат талаб этилади.
Рим Папаси аввал ҳам бир неча бор қуролланиш пойгаси ва можаро зоналарига қурол юборилишига қарши чиққан эди. Унга кўра, ҳарбий харажатларга кетаётган пул қуролланиш учун эмас, аҳолини қўллаб-қувватлашга ишлатилиши керак.
LiveБарчаси