РФда урушга сафарбар қилинганларга янги “приз” жорий этиш бошланди
Олам
−
20 Октябрь 2022
19961Россия Федерациясининг Приморье ўлкаси губернатори “махсус ҳарбий операция” иштирокчиларининг фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини белгилади. Хусусан, Приморьенинг барча сафарбар қилинган аҳолисига 150 минг рубль миқдорида бир марталик тўлов берилади. Бу ҳақда Приморье губернатори Олег Кожемяко хабар берди, деб ёзмоқда ТАСС.
“Приморьенинг барча сафарбар қилинган аҳолиси 150 000 рубль миқдорида бир марталик тўловни олади. Бу қарор бугун қабул қилинди. Шунингдек, вилоят ҳукумати қарори билан сафарбарликда иштирок этаётган Приморье аҳолисининг болаларини қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари белгиланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 21 сентябрь куни бошланган сафарбарликни якунлаш тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмади, бироқ бир қатор ҳудудлар сафарбарлик режаларини бажариб бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Аввалроқ, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий рўйхатга олиш ихтисослиги бўйича сафарбар қилинади.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси