РФда сувости аппаратида ёнғин чиқди. 14 нафар денгизчи ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 1 июль куни Россия Федерацияси ҳудудий сувларида сув тубидаги илмий-тадқиқот аппаратда ёнғин чиқиши оқибатида 14 нафар сув ости денгизчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“1 июлда Россия ҳудудий сувларида Ҳарбий-денгиз флоти манфаатлари учун океан тубида табиат бўшлиғини ўрганишга мўлжалланган илмий-тадқиқот аппаратида ёнғин чиқиши оқибатида 14 нафар сувости денгизчиси заҳарланишдан қурбон бўлди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, махсус жамоанинг ҳаракати билан ёнғин ўчоғи сўндирилган.

Ҳозирда чуқур сувости аппарати Североморскдаги ҳарбий-денгиз базасида бўлиб турибди. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг