Акушерлик ва гинекология марказига янги директор ва бош шифокор тайинланди

Жамият

photo_2020-10-15_19-12-24

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруқларига кўра, вазирлик ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг директори ва бош шифокори лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра, Наталья Суратовна Нодирхонова марказ директори этиб тайинланди. У 1969 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Кўп йиллар Бухоро вилоятидаги бир қанча тиббиёт муассасаларида гинекология соҳасида, жумладан, Бухоро вилоят перинатал маркази директори  лавозимида ҳам фаолият юритган. II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси.

2018-2019 йилларда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бош шифокор муовини ҳамда 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокор лавозимида фаолият юритиб келган.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокор лавозимига эса Аминжон Бахтиёрович Сапаров тайинланди. У 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, акушер-гинекология соҳасида ишлаш баробарида илмий фаолият ҳам олиб борган. Шунингдек, Россия Федерациясининг И.И.Мечников номидаги Шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университетининг аспирантурасини тамомлаган. 2018 йилдан буён марказнинг бош шифокори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов ССВ

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг