“Реал”нинг мағлубиятсиз серияси 19 тага етди
Спорт
−
01 Май 2024 3581 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби кетма-кет 19 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу ҳақда “Sports” хабар берди.
1 майга ўтар кечаси Карло Анчелотти шогирдлари Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария” билан меҳмонда дуранг ўйнади – 2:2.
Мадридликлар 18 январдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, яъни ўша куни “Атлетико” “қироллик клуби”ни Испания кубогидан чиқариб юборганди. Ўшандан бери “қаймоқранглилар” 13 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этди.
Шунингдек, Мадрид суперклуби 2012 йилдан буён “Бавария”га ютқазмаяпти. Мюнхенликлар охирги марта 2012 йилнинг 17 апрелида ғалаба қозонган – 2:1. Ўшандан бери мадридликлар “Бавария” билан ўйинларда 6 ғалаба ва 2 дурангга эришган.
“Реал” кейинги ўйинларини 4 май куни “Кадис”га, 8 май куни эса “Бавария”га қарши ўтказади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025