“Реал” Зиданнинг тақдири борасида бир қарорга келганми?

Спорт

image

Мадриднинг "Реал" клуби Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида “Галатасарой”га қарши баҳс олиб боради. Агар Мадрид клуби ушбу баҳсда ютқазса, Зинедин Зидан истеъфога чиқарилади. 

Маълум бўлишича, клуб раҳбариятини ўйин даражаси эмас, балки натижалар ҳавотирга солмоқда. Зиданнинг ўрнига эса Жозе Моуриньо ҳамда Массимилиано Аллегри номзодлари кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан Мадрид клубида 2013-2014 йиллардан мураббийлар штабида ишлаб келади. 2016-2018 йилларда у жамоа бош мураббий бўлган. Қисқа танаффусдан сўнг шу йил аввалида Зидан "Реал"га яна бош мураббий бўлиб қайтганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Зинедин Зидан Реал Мадрид

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг