“Реал” ёзда “Ювентус” етакчисини қўлга киритмоқчи
Спорт
−
15 Октябрь 2021
2434“Ювентус” ҳужумчиси Федерико Кьеза Турин клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “TodoFichajes” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, 23 ёшли футболчининг хизматига “Реал Мадрид” қизиқиш билдирмоқда. “Қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи Кьезани жамоасида кўришни истайди. Мадрид клуби италиялик футболчини ижарага олмоқчи. Томонлар ҳали музокарага киришмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” италиялик футболчини 2020 йилнинг ёзида “Фиорентина”дан икки йил муддатга ижарага олган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Федерико 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Футболчининг трансфер қиймати эса 70 миллион еврога баҳоланган.