“Реал” етакчиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади
Спорт
−
06 декабр 2023 4376 1 дақиқа
Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этмайди. Бу ҳақда HLN хабар берди.
“Реал” клуби шифокорларининг ташхисига кўра, Куртуа 2024 йилнинг май ойидан эртароқ майдонга қайтади. Шу тариқа, унинг Европа чемпионатига юз фоиз тайёрланишга улгурмаслиги эҳтимоли бор.
Маълум бўлишича, Куртуа аллақачон Европа чемпионатига бормасликка қарор қилган. Футболчининг ўзи ҳам ёзги таътилдан реабилитацияни давом эттириш учун фойдаланмоқчи.
Маълумот учун. Евро-2024 қура натижаларига кўра, Бельгия терма жамоаси Еврода “E” гуруҳида иштирок этади. Мазкур квартетдан Словакия, Руминия ва Миллатлар лигаси плей-офф босқичининг “B” йўли ғолиби жамоаси жой олди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август