“Реал” етакчилари “Эль класико”да жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин
Спорт
−
10 Январь
4350Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари Жуд Беллингем ва Федерико Вальверде “Барселона”га қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Испания Суперкубоги ярим финалида “Мальорка”га қарши ўйинда жароҳат олган ва у катта эҳтимол финал баҳсини ўтказиб юборади. Шунингдек, уругвайлик футболчида ҳам енгил жароҳат борлиги айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, “қироллик клуби” Суперкубок ярим финалида “Мальорка”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. 13 январга ўтар кечаси Испания Суперкубоги финал ўйинида “Барселона” ва “Реал Мадрид” совринни қўлга киритиш учун майдонга тушади.
LiveБарчаси