“Реал” ЕЧЛда ўз рекордини янгилади
Спорт
−
19 Апрель 2023
2911Мадриднинг “Реал” клуби Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб ўйинида “Челси”ни мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра 4 та голлик фарқ билан рақибидан устун келиб, турнирнинг ярим финалига йўл олди.
“Челси”ни мағлуб этиб, мадридликлар турнирнинг плей-офф босқичидаги ғалабали сериясини 6 та ўйинга етказди ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Қизиғи, “қироллик клуби”нинг олти ғалабаси ҳам инглиз клублари устидан қозонилган.
Бу борада Европа Чемпионлар лигаси рекорди “Барселона”га тегишли — 2014 йилдан 2016 йилгача жамоа плей-оффда кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонган.
“Реал”нинг мусобақа ярим финалидаги рақиби бугун аниқ бўлади. “Бавария” — “Ман Сити” ўйини ғолиби “қироллик клуби” билан тўқнаш келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь