“Реал” ва ПСЖ 18 ёшли вундеркинд учун рақобатлашади
Спорт
−
28 Ноябрь 2023
2827“Лилль”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Йорога ПСЖ, “Реал” ва бошқа топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Санти Ауна ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, парижликлар Йоро учун курашда рақобатчилар, хусусан, “Реал Мадрид”, “Бавария” ва бир қатор Англия чемпионати клубларидан ўзиб кетиш йўлида ҳаракатларни бошлаб юборган.
Ўз навбатида “Лилль” футболчи билан шартномани узайтиришдан манфаатдор – Йоронинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди.
Шунингдек, ПСЖ ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиқаётгани маълум бўлди. Хусусан, клуб Кефрен Тюрам ва Юссуф Фофанага қизиқиш билдирмоқда.
Лига 1 нинг жорий мавсумида Йоро “Лилль” сафида 12 та ўйинда 2 та гол урди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь