“Реал” ва “Барселона” ЕЧЛ финалида тўқнаш келиши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” ва “Барселона” 2024/2025 йилги Европа Чемпионлар лигаси финалида ўзаро ўйнаши мумкин. 

“Қаймоқранглилар” ва “кўк-анорранглилар” жамоалари турли сеткаларда бўлганлиги учун уларнинг йўли финалгача кесишмайди.

1/8 финалда “Реал” ҳамшаҳари “Атлетико” билан, “Барселона” эса Португалиянинг “Бенфика” клуби билан тўқнаш келди. 

4 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 11 мартга белгиланган. Турнир финали 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Реал Мадрид”. Ўтган турнир финалида “қаймоқранглилар” Дортмунднинг “Боруссия”сидан устун келганди (2:0).

“Барселона” охирги марта 2014/2015 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал ЕЧЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг