“Реал” “Тоттенхэм” аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби эътиборини “Тоттенхэм” ва Аргентина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерога қаратди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

26 ёшли футболчи 2021 йилнинг август ойида 52 миллион евро эвазига “Аталанта”дан “Тоттенхэм”га ўтди ва шундан сўнг Англия чемпионатининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири сифатида обрў қозонди. 

Маълум бўлишича, “шпорлар”га Ромерони ўз сафида сақлаб қолиш қийин бўлиши мумкин, чунки “Реал Мадрид” футболчига қизиқиш билдирмоқда.

2021 йил август ойида “Тоттенхэм” сафида дебют қилганидан бери Ромеро барча мусобақаларда 98 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тоттенхэм Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг