“Реал” “Сити” ва Ҳусановни аяб ўтирмади
Спорт
−
20 Февраль
3704420 февралга ўтар кечаси Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадиони мезбонлик қилган баҳсда “Реал” “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, йирик 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳсда мадридликларнинг барча голига франциялик Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. 4,33 ва 61-дақиқаларда Мбаппе Эдерсон дарвозасига аниқ зарбалар йўллаб, учрашувга нуқта қўйди.
Учрашувнинг охирги дақиқаларида Нико гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Эътиборлиси, мазкур учрашувда “Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб сафида Чемпионлар лигасидаги дебют ўйинини ўтказди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган 20 ёшли Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракатланди.
Шундай қилиб, “Реал” икки ўйин натижасига кўра 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. 21 февраль куни ЕЧЛнинг 1/8 финалига қуръа ташланади.
LiveБарчаси