“Реал” “Сити” футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
06 Июнь 2022
3314Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Англиянинг “Мначестер Сити” клуби ҳужумчиси Габриэл Жесусга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қироллик” клуби устози Карло Анчелоттига бразилиялик ҳужумчининг ўйин услуби ёқади ва Жесусни жон деб “Реал”га таклиф қилиши мумкин.
Қайд этиш жоизки, 25 ёшли футболчи ўтган мавсумдаги асосий вақтини “Сити”нинг захира ўриндиғида ўтказди. Албатта, Жесус бундан хурсанд эмас. Қолаверса, “шаҳарликлар” норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни ҳам таркибга қўшиб олди. Бу эса Жесуснинг асосий таркибга киришини янада қийинлаштиради. Шунинг учун, бразилиялик ҳужумчи “Манчестер Сити”дан кетишга қарор қилиши мумкин.
Аввалроқ, Жесусга “Арсенал”дан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Габриэл Жесус Англия Премьер лигасининг 26 ўйинида 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь