“Реал” сафарда “Бенфика”ни мағлубиятга учратди

Спорт

image

Кеча, 17 февраль куни UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Улардан бирида “Реал Мадрид” Португалияда “Бенфика” меҳмони бўлиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида жамоалар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Винисиус Жуниор киритган гол мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва жавоб учрашуви олдидан “Реал Мадрид” кичик устунликка эга бўлди.

Мадриддаги жавоб баҳси жорий йилнинг 25 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, 17 февраль кунги бошқа учрашувларда Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси Италиянинг “Ювентус” клубини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. “Монако” – ПСЖ учрашувида 3:2 ҳисобида парижликларнинг қўли баланд келди.

“Боруссия Дортмунд” эса ўз майдонида “Аталанта”ни 2:0 ҳисобида таслим этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Реал Мадрид” “Бенфика”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг