“Реал”нинг Мбаппе трансфери бўйича позицияси қандай?

Спорт

image

“Реал Мадрид” франциялик футболчи Килиан Мбаппени 2024 йилда текинга сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” ПСЖ ҳужумчиси атрофидаги вазиятнинг ривожланишини тўлиқ кузатмоқда. Карло Анчелотти жамоага янги ҳужумчи керак деб, ҳисоблайди, бироқ у шу ёзда Мбаппени қўлга киритиш учун раҳбариятга босим ўтказмаяпти.

“Реал Мадрид” раҳбариятини Мбаппе атрофидаги ҳозирги вазият умуман ташвишга солмаяпти. Бу масалада ОАВ ва мухлисларнинг босими клубга таъсир қилмаяпти.

“Реал Мадрид”нинг позицияси шундан иборатки, клуб Килианнинг трансфери устида фақат 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, унинг текин трансфери бўйича музокаралар олиб бориши мумкин бўлади. “Қаймоқранглилар” бу қарорда қатъий ва яқин ҳафталарда Мбаппени сотиб олишга уринмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг