“Реал”нинг 19 ёшли ўйинчиси футбол билан хайрлашди
Спорт
−
13 Ноябрь
5486Испаниялик ярим ҳимоячи Марк Кукалон 19 ёшида жиддий жароҳатлар сабаб футболдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
2022 йил сентябрида “Реал Мадрид” тарбияланувчиси Кукалон UEFA Ёшлар лигаси ўйинида хочсимон пайидан жиддий жароҳат олди. Операция вақтида спортчининг бўғимига бактерия кириб, инфекцияни келтириб чиқарди, шу сабабли футболчи тўлиқ тиклана олмади.
“Бу жароҳат бир қанча асоратлардан сўнг мени қийин қарорга – футбол билан хайрлашишга мажбур қилди. Икки йил давомида мен қайтиб келиш ва ушбу спортдан завқланиш учун қўлимдан келган барча ишни синаб кўрдим. Охир оқибат, мен дунёдаги энг яхши клубнинг бир қисми бўлиш ва орзумни амалга ошириш шарафига эга бўлиб қолдим. Мен “Реал”да шахс сифатида ўсдим. Менга сингдирилган қадриятлар мен билан қолади, албатта, футбол менга ҳар бир ғалаба ва мағлубият билан тўсиқларни енгиб ўтишни ўргатди”, деб ёзди Кукалон ижтимоий тармоқда.
Кукалон “Реал Мадрид” билан UEFA Ёшлар лигасида тўртта ўйин ўтказишга улгурди.