“Реал” нега Винисиусга “Олтин тўп” берилмаганининг сабабини аниқлади
Спорт
−
29 Октябрь
42031Ўтган мавсум якунлари бўйича “Олтин тўп" соҳиби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри бўлди. Маросим олдидан аксарият таҳлилчилар ва букмекерлар “Реал” вингери Винисиус Жуниор совринни олишига ишонган, бироқ сўнгги лаҳзада испаниялик футболчи совринни қўлга киритиши маълум бўлди. Мадрид клуби бу ҳолатдан ғазабда ва содир бўлган воқеа учун ким жавобгар эканлигини аниқлади.
Президент Флорентино Перес ва бошқа “Реал Мадрид” раҳбарлари бу вазиятга UEFA президенти Александр Чефериннинг таъсири катта бўлганига ишонмоқда. Сабаби, Перес ва Мадрид клуби футбол Суперлигаси ташкил этилишини қўллаб-қувватламоқда, UEFA президенти эса бундай турнирга кескин қарши.
“Реал Мадрид” менга Виниcиус ғалаба қозонган ёки йўқлигини билиш учун босим ўтказаётган эди ва эҳтимол менинг сукут сақлашим уларни Вини ютқазган деб ўйлашига сабаб бўлди, шунинг учун улар маросимга келмади. Мен бундан ҳайратдаман, лекин бу ҳақда гаплашиб тунни ўтказишни хоҳламайман. Мен ғолибимиз Родри ҳақида гапирмоқчиман”, дейди “France football” муҳаррири.
Қайд этиш жоиз, гарчи “Реал” аъзолари “Олтин тўп” топшириш маросимининг бир нечта номинацияларида ғолиб бўлган бўлса ҳам, “қироллик клуби”дан Париж шаҳридаги “Шатл” театри мезбонлик қилган маросимга ҳеч ким бормади.