“Реал” Мбаппени энг бадавлат футболчига айлантиради 

Спорт

image

ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал”га ўтади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли франциялик футболчи испан клуби билан шартнома шартларини келишиб бўлган. Мбаппе “Реал”га текинга ўтади ва йилига 50 миллион евро маош олади. Шу тариқа Килиан дунёнинг энг кўпмаош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2017 йилда 180 миллион евро эвазига “Монако”дан ПСЖга ўтган эди. 

Маълумот учун, жорий мавсумда 23 ёшли вингер Франция чемпионатининг 20 та ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 9 та голга ассистентлик қилган. Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мбаппе

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг