“Реал Мадрид” яна бир рекорд ўрнатди
Спорт
−
24 Июль 2024 6531 1 дақиқа
“Реал Мадрид” бир мавсумда даромади 1 миллиард евродан ошган биринчи футбол клуби бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчи трансферларини ҳисобга олмаганда, “Реал Мадрид”нинг даромади 1,073 миллиард еврони ташкил этди. Бу молиявий йил давомида клубнинг соф фойдаси тахминан 16 миллион еврони ташкил қилди.
2023/24 йилги мавсум якунида “Реал” Европа Чемпионлар лигаси, Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Ёзги трансфер ойнасида “қаймоқранглилар” франциялик суперюлдуз Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” стадионининг VIP-ўриндиқлар чиптаси рекорд суммада сотилиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь