“Реал Мадрид” пенальтилар бўйича топ-5 лигада етакчига айланди
Спорт
−
17 Февраль 864 1 дақиқа
Кеча, 15 февраль куни “Реал Мадрид” Ла Лига 24-тур доирасида “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда иккита пенальти амалга оширди. Бу орқали Мадрид жамоаси топ-5 лигада энг кўп пенальти амалга оширган жамоага айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, бу Мадрид жамоасининг Ла Лигадаги ушбу мавсумдаги 12- ва 13-пенальтилари бўлиб, уларни бу кўрсаткич бўйича Европанинг энг яхши бешта лигаси орасида мутлақ етакчига айлантирди.
Ушбу пенальтилардан мадридликларнинг бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниор унумли фойдаланиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
“Қироллик клуби”дан кейин бу рўйхатда ҳозиргача тўққизта пенальти амалга оширган ҳолда Германиянинг “Бавария” жамоаси бормоқда.
Энг яхши 5 таликнинг тўлиқ рўйхати:
- “Реал Мадрид” – 13 та пенальти;
- “Бавария” – 9 та пенальти;
- “Майнц 05” – 8 пенальти;
- “Брентфорд” – 8 та пенальти;
- “Брест” – 8 та пенальти.
Қайд этиш жоиз, Ла Лиганинг амалдаги рекорди 2015-2016 йилги мавсумдан бери “Барселона”га тегишли ҳисобланади. Ўшанда каталонияликлар чемпионат давомида 19 та пенальтини амалга оширган.
Live
Барчаси