“Реал Мадрид”нинг собиқ мураббийи Қатар термаси устозига айланди (видео)
Спорт
−
01 Май 2025 4780 1 дақиқа
Испаниялик таниқли мутахассис Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Қатар футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
58 ёшли мутахассис мамлакат бош терма жамоасини Жаҳон чемпионати саралашининг олдиндаги ўйинларига тайёрлайди. Қатар терма жамоасини 5 июнь куни ўз уйида Эрон, 10 июнь куни сафарда Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳслар кутиб турибди. Мундиал саралашининг 3-босқич 8-туридан кейин қатарликлар “A” гуруҳида 10 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа 3-босқичдаёқ мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берган, қатарликлар 4-босқичда мундиал чиптасини ҳал қилиш имкониятига эга.
Маълумот учун, Лопетеги фаолияти давомида Испания терма жамоаси, “Порту”, “Реал”, “Севилья” каби клубларда бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Live
Барчаси