“Реал Мадрид” кетма-кет иккинчи бор мағлуб бўлди

Спорт

image

Кеча, 2 март куни Ла Лига 26-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда “Реал Мадрид” ўз майдонида “Хетафе”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада Мартин Сатриано томонидан киритилди. Шундан сўнг мадридликлар ҳисобни тенглаштириш учун бир нечта қулай имкониятларга эга бўлди, бироқ улардан самарали фойдалана олмади.

Қўшимча дақиқаларда эса “Реал Мадрид”нинг аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно ҳамда “Хетафе” ҳужумчиси Адриан Лисо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, “Реал Мадрид” Ла Лигада кетма-кет икки учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа навбатдаги турда “Сельта”га қарши майдонга тушади. Шундан сўнг мадридликларни Чемпионлар лигасида “Манчестер Cити”га қарши баҳс кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига “Реал Мадрид” “Хетафе”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made