“Реал Мадрид” ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр
Спорт
−
16 Октябрь 2025 3868 1 дақиқа
Немис ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг “Реал Мадрид”даги фаолияти якунига етмоқда. Футболчи 2026 йил июнь ойида шартномаси муддати тугагач, клубни эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар раҳбарияти 32 ёшли немис футболчисининг соғлиғи ва жисмоний ҳолатидан хавотирда. Шунинг учун “қироллик клуби” шартнома якунида уни қўйиб юборишга тайёр. Шу билан бирга, клуб ҳимояни ёш футболчилар билан кучайтириш бўйича ишларни бошлаб юборган.
Рюдигер сентябрь ойидаги машғулотлардан бирида чап оёғидан жароҳат олиб, ҳозирча учрашувларда майдонга тушгани йўқ. Испания матбуотидаги хабарларга кўра, Рюдигер уч ойгача ўйинлардан четда қолади ва фақат декабрь ойида сафга қайтиши мумкин.
Германия терма жамоаси футболчиси 2022 йилда “Челси”дан “Реал Мадрид”га эркин агент сифатида қўшилган эди. У ўтган уч мавсум давомида клуб билан Ла Лига ва Чемпионлар лигасида муҳим ўйинларда майдонга тушди.
Маълумот учун, Рюдигер ҳозирга қадар 15 мавсум давомида “Штутгарт”, “Рома”, “Челси” ва “Реал Мадрид” сафида тўп суриб, жами 400 дан ортиқ расмий ўйинда майдонга тушган. Шу вақт мобайнида 15 та гол урган, 4 та голли узатма амалга оширган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025